Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўздонмаҳсулот» холдинги бошқарувининг собиқ раиси Сурат Ҳайдаров порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Маълумот учун, юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлаш «Ўздонмаҳсулот» АКнинг асосий вазифалари сирасига киради.
Изоҳ (0)