Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти келгусида Damas ва Labo автомобилларининг ўрнини босувчи, арзон ва сифатли модель ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

Фото: Халқаро пресс клуб

Фото: Халқаро пресс клуб

«Ўзавтосаноат» АЖ раисининг ўринбосари Умиджон Салимовнинг маълум қилишича, олти ой мобайнида Ўзбекистон аҳолиси томонидан автомобилларга бўлган талаб қарийб икки бараварга ошган.

«Ҳозир бизнинг прогнозларимиз бўйича 210-220 мингта автомобилга талаб борлиги маълум. Ҳоизрда биз маркетинг тизимини қайта кўриб чиқиб, ўрганиб чиқмоқдамиз. Бу нафақат енгил автомобилларга, балки автобус ва юк автомобилларига ҳам тааллуқли.

Ҳозирда мамлакатимизда тадбиркорлик юқори суръатларда ривожланмоқда. Damas автомобилини оладиган бўлсак, ушбу абтомобилга бўлган талаб сўнгги олти ой ичида уч карра ортди», — дейди Умиджон Салимов.

«Ўзавтосаноат» АЖ раиси Шавкат Умурзоқов Damas автомобили фойдага сотилаётганини маълум қилди.

«Асака заводи бугунги кунда оғир молиявий аҳволда ишлаётганининг сабаби, айтиб ўтганимиздек бутловчи қисмлар қиммат нархга сотиб олинади. Бироқ ҳамма автомобиль моделлари зарарига сотилмаяпти, фойда келтираётганлари ҳам бор. Масалан, Damas фақат фойда эвазига сотилади.

Ҳозирги кунда бизга Damas автомобилига 100 мингта ариза келиб тушган. Завод йилига 40 мингга яқин Damas ишлаб чиқариш қувватига эга. Биз барча имкониятимизни ишга солиб, йилига 50 мингга яқин Damas ишлаб чиқаришга эришишимиз мумкин. Келгусида Damas’нинг нархида яна ҳам сифатли моделларни олиб келишни режалаштирганмиз. Янги модель Damas ва Labo’нинг ўрнини босади, нархи анча арзон бўлади ва сифат жиҳатдан янада яхши бўлади», — дейди  «Ўзавтосаноат» АЖ раиси.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди