Дилмурод Набиев Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда, ҳукуматдаги манбасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Набиев ушбу лавозимда Шоакрам Исроиловни алмаштирди — Исроилов ўтган чоршанба куни вазирлик жамоаси билан хайрлашган эди.
Ушбу тайинловга қадар Дилмурод Набиев 2017 йил июнидан бери олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Набиев 2014—2016 йилларда Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, 2016—2017 йилларда эса Вазирлар Маҳкамасининг таълим, фан ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)