Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Х.С. 30 июль куни Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи қайнотасининг уйида турмуш ўртоғи билан «сан-ман»га борди ва унга пичоқ ўқталди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Х.С. уларни ажратмоқчи бўлган қайнотаси ва қайнонасига ҳам пичоқ билан жароҳат етказади.
Ҳодиса оқибатида зўравоннинг рафиқаси касалхонага келтирилган вақтда ҳаётдан кўз юмди. Қайнота ва қайнона эса шифохонага ётқизилган.
Хабар беришларича, Х.С қўлга олинган.
Изоҳ (0)