Фарғона вилоятининг Қувасой туманида шу йил 25 июль куни номаълум шахслар «Исфайрамсой» МФЙ, Ибрат кўчасига ўрнатилган трансформаторини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига тегишли «КТПМ» қурилмасининг умумий қиймати 18 миллион сўмдан ортиқ бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи С.Ю. ва Ж.А. содир этганликлари аниқланди. Ўғрилар ушланган.
Изоҳ (0)