Жорий йилнинг 29 июль куни соат 17:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Абдувалиев ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мурожаатчига кўра, саёҳатчилар Бўстонлиқ тумани тоғларида адашиб қолган.
«Чимён» қутқарув отряди қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига чиқиб, қидирув ишларини бошлаб юборди.
30 июль куни тонгда, соат 05:30 да адашганлар топилди.
Қутқарувчилар томонидан уларга ёрдам кўрсатилиб, аҳоли пунктига эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)