Тошкентнинг Миробод кўчасидаги Яккачинор кўчасига таниқли белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас (1882−1956) номини бериш таклиф қилинмоқда. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳужжатда худди шу кўчага 1941−1943 йилларда Ўзбекистон пойтахтида яшаб, ижод қилган Якуб Колас (Константин Мицкевич) бюстини ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.
Якуб Колас кўчаси илгари Тошкентда мавжуд эди (ҳозирда у Мовароуннаҳр деб номланади).
Ўтган йилнинг май ойида пойтахтдаги Якуб Колас яшаган бинога Якуб Коласнинг аввалги йилларда олиб ташланган ёдгорлик пешлавҳаси ва барелефи қайтарилган эди.
Қайд этиш жоизки, Беларусь ОАВ маълумотларига кўра, сентябрда Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи белгиланган.
Изоҳ (0)