Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган қиз АҚШ полицияси сафида хизмат қилмоқда. Бу ҳақда «Америка овози» га таяниб «Kun.uz» хабар беради.
Хабарда айтилишича, бухоролик Садоқат Мақсудова Нью-Йоркка оиласи билан 2009 йилда кўчиб келган. У бир ярим йиллик кадетлик курсидан сўнг яқинда Нью-Йорк полиция академиясига кирди ва олти ойлик курсни битириб, полиция хизматига ишга қабул қилинди. У хизматни ўзбеклар кўп истиқомат қиладиган Бруклин туманида ўтамоқда.
Унинг бобоси ва бувиси Садоқат Нью-Йорк шаҳри осойишталигини сақлашга ҳисса қўшишидан хурсанд эканликларини билдиришди.
Маълумот берилишича, Нью-Йорк тинчлигини 36 минг нафар полициячи қўриқлайди.
Изоҳ (0)