Мексика штатларидан бирида жазирама оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Улардан олти нафари қуёш уриши, яна бир нафари озиб кетиш сабабли вафот этди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мамлакат ИИВ Мексиканинг 640 дан ортиқ шаҳрида фавқулодда вазият эълон қилишга қарор қилди.
Мансабдор шахсларга кишилар озиқ-овқат, салқин яшаш жойлари ва зарурат бўлганда тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш вазифаси юклатилди.
Иссиқ об-ҳаво 32 та федерал штатдан 24 тасида кузатилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи жойларда Цельсий бўйича 45 даражадан ошмоқда. Жазирама 23 июль, душанба кунидан бошланди. Яқин вақтда салқинроқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)