Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 15 июлга қадар давом этган ёзги трансфер ойнасида 97 футболчини янги жамоалар учун рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Хабарга кўра, эндиликда ўз клуби билан хайрлашаётган ҳар бир футболчи ёки мураббий билан ПФЛ алоҳида боғланмоқда, яъни жамоадан кетаётганлар билан аввал тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши, шундан кейингина уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилиши ташкилот томонидан клубларга талаб сифатида қўйилган.

Қайд этилишича, ПФЛнинг «Спорт бўлими» мутахассислари ёзги трансферлар пайтида клубини ўзгартирган футболчиларнинг собиқ жамоаси билан ҳисоб-китоби тўлиқ якунланган ёки йўқлиги борасида суриштирув ўтказган. Клублар ва футболчилар билан бирма-бир алоқага чиқиб, улар томонидан ПФЛга тақдим этилган ҳужжатлар «элакдан» ўтказилганида маълум бўлишича, жамоасини алмаштирган 97 футболчидан 4 нафари билан ҳозирча тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган.

Ёзги танаффус пайтида россиялик Игорь Голбан ва тожикистонлик Жаҳонгир Алиев «Насаф» билан хайрлашган. Бироқ футболчиларнинг клубда пуллари қолиб кетган. «Насаф» ва футболчилар имзо чеккан келишув битимида мавжуд қаздорлик 31 июлга қадар тўлиқ бартараф этилиши борасида келишувга эришилган. ПФЛ вазиятни назорат қилиб боришини қайд этган.

Шунингдек, «Қўқон-1912» жамоасини тарк этган Баҳодир Пардаев ва Игорь Таран каби футболчилар билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Лекин «Қўқон-1912» клуби Пардаев ва Таран билан ҳам келишиб, 1 октябрь кунигача қарзларни ёпишга кафолат берган.

Бунгача қарздорликлари бартараф этилмаган клубларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берилаверган. Якунда эса баъзи жамоалар инқироз ёқасигача келиб қолган. Ишлар ПФЛдан ташқари суд ва бошқа органларга, ҳатто, ОФК ва ФИФА даражасигача етиб борган. Энди бундай муаммолар ўз вақтида ҳал қилиниши шарт. 2019 йилги мавсумга ҳеч бир клуб қарздорлик билан ўтмаслигини ҳам ПФЛ ўз назоратига олиши таъкидланади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади