Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Андре Шюррле Англия премьер-лигасига қайтди.
Футболчи АПЛга қайтган «Фулҳэм» клуби сафида икки йил давомида ижара асосида тўп суради. ЖЧ—2014 чемпиони янги клуби сафида 14-рақам остида ўйнайдиган бўлди.
Шюррле аввалроқ «Челси» сафида ҳам тўп сурган эди.
Маълумот учун Андре ўтган мавсум «Боруссия» сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол уришга эришди ва 4 голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)