• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ғалаба қозонганимизда немисман, ютқазсак — муҳожир». Месут Ўзил Германия термасидан кетди. Бундан икки ой аввал у Эрдўғон билан бирга суратга тушганди

    Германия терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил миллий термадан кетишини эълон қилди. У май ойи ўрталарида бошланган можарога шундай жавоб қайтарди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Meduza

    Ўзил Германия миллий терма жамоасидаги бошқа бир турк футболчи — Илкай Гундўғон билан бирга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан бирга суратга тушганди. Суратлар Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг Instagram’даги саҳифасида 14 май куни — Россиядаги Жаҳон Чемпионати бошланишига бир ой қолганида ва Туркиядаги президентлик сайлови пойгаси айни авжига чиққан вақтда эълон қилинган эди. «Манчестер Сити»да тўп сурувчи Гундўғон эса Эрдўғонга: «Чуқур ҳурмат билан менинг президентимга» деб ёзилган ўзининг футболкасини ҳам совға қилган.

    Туркия ва Эрдўғон — ҳозирги Германия ташқи сиёсатидаги энг оғриқли мавзулардан. Мамлакатда Туркиянинг 1,5 миллион фуқароси доимий истиқомат қилади — бу Германиядаги энг йирик чет элликлар ҳамжамиятидир. Яна 2,5 миллион аҳолининг келиб чиқиши Туркияга бориб тақалади (Германиянинг жами аҳолиси сони тахминан 80 миллион). Германиялик турклар орасида Эрдўғоннинг обрўси баланд. Айни вақтда у немис махсус хизматларини 2016 йилги тўнтаришга алоқадорликда бир неча бор айблаган. Ўз навбатида, Германия расмийларининг фикрича, Эрдўғон ўз сиёсати билан 2015—2016 йилги миграция инқирозининг портловчи тўлқини келиб чиқишига онгли равишда кўмак кўрсатган. Бу инқирозни енгиб ўтиш учун, жумладан, Туркияга миллиардлаб евролар ажратишга тўғри келди: расман — Туркия ўз ҳудудидаги турмуш шароитларини яхшилаши учун.

    Суратлар эълон қилиниши билан футболчилар шу заҳоти танқид нишонига айланди. Германия футбол иттифоқи президенти Райнхард Гриндел, жумладан, иттифоқ Эрдўғон «етарлича ҳурмат қилмайдиган» қадриятларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Гринделнинг сўзларига кўра, таниқли футболчилар билан уюштирилган фотосессия Туркия президенти томонидан «ножўя» ташвиқот воситасига айлантирилган.

    Чапдан: Илкай Гундўғон, Месут Ўзил, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Женк Тўсун.

    Чапдан: Илкай Гундўғон, Месут Ўзил, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Женк Тўсун.
    Фото: Twitter / @akparti

    Бу ҳолатга нафақат футбол амалдорлари, балки бир қатор ҳурматга лойиқ ОАВлар ҳам норозилик билдирди. Хусусан, консерватив Süddeutsche Zeitung нашри футболчиларнинг авторитар услубдаги бошқаруви сабаб Европада қораланадиган Эрдўғон билан очиқ-ойдин учрашуви шарқликларнинг Германиядаги «интеграцияси ҳақидаги дебатларга зарба бўлди», деб ёзди. «Бу спортчилар ўз таъсир доираси ва масъулиятини шу вақтгача тўла ҳис қилиб улгурмагани ҳайратланарли», — дея қайд этган газета. Der Spiegel журнали футболчиларнинг тарафини олган бўлса-да, уларнинг ҳаракатини барибир «ўйламасдан қилинган иш» деб атади.

    18 май куни Ўзил ва Гундўған ўз таътилини тўхтатиб, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг расмий қароргоҳида мамлакат президенти, миллий терма жамоа бош мураббийи Йоахим Лёв ва футбол иттифоқи раҳбари Гриндел билан учрашиш учун Берлинга етиб келди. Учрашув якунлари бўйича Штайнмайер, жумладан, «инсон биттадан ортиқ ватанга эга бўлиши ва янги ватан топиши мумкинлиги» ҳақида ёзди.

    Мазкур учрашувдан сўнг, кўринишидан, можаро йўққа чиққандек эди. Гарчи Жаҳон Чемпионати арафасидаги матбуот анжуманларида Эрдўғон иштирокидаги суратлар масаласи такрор ва такрор юзага чиқиб бўлса-да.

    24 июнь куни Туркияда президент сайлови бўлиб ўтди, унда Эрдўғон биринчи турдаёқ ғалабани қўлга киритди. Эрдўғонни Туркиядаги турклардан кўра Германияда истиқомат қилаётган миллатдошлари фаоллар қўллаб-қувватлади. 27 июнь куни эса, ҳали ўша вақтда амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионати билан хайрлашди. Миллий терманинг сенсацион муваффақиятсизлигидан кўп ўтмай, Гринделнинг саъй-ҳаракати билан Эрдўғон иштирокидаги суратлар масаласи яна кун мавзусига айланди: Германия футбол иттифоқи раҳбари Ўзилдан изоҳлар талаб қилди.

    Можаронинг иккинчи иштирокчиси Илкай Гундўғон суратлар эълон қилинган куниёқ бирор бир «сиёсий баёнот» бериш нияти бўлмаганини маълум қилган эди. Кейинроқ унинг ҳаракатига (Эрдўғон билан суратга тушганига) билдирилган муносабатларни тўғри қабул қилишини билдирди. Ўзил эса, Гундўғондан фарқли ўлароқ, сўнгги лаҳзага қадар сукут сақлади.

    Чемпион авлоднинг энг яхши футболчиларидан бири

    Ўзилнинг отаси 20 ёшида Туркиядан кўчиб келган. Футболчи 1988 йили Германия ғарбидаги Гелзенкирхен шаҳрида туғилган. У 2014 йили чорак асрда биринчи марта Германия учун Жаҳон Чемпионати ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлган футболчилар авлодининг энг иқтидорли вакилларидан бири саналади. Ўзил Бременнинг «Вердер», Мадриднинг «Реал» клубларида муваффақиятли ўйнаган, ҳозир эса Лондон «Арсенал»ининг асосий юлдузи.

    Германия термаси учун 92 ўйин ўтказиб, 23 та гол урган. «Реал» таркибида 159 ўйинда майдонга тушган, 27 та гол киритган, 81 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Ўткир пасларни тез ва аниқ узата олиш қобилияти сабаб Ўзилни «тўп узатишлар қироли» деб ҳам аташади. Шунингдек, унинг майдонни кўра олиш қобилиятини, яъни, алоҳида бир лаҳзада ўйин вазиятини аниқ-тиниқ баҳолай билишини ҳам юксак қадрлашади.

    Ўзилнинг «Реал»даги жамоадоши Хаби Алонсо «ҳозирги кунда бундай футболчини кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмаслигини» тан олган. Жозе Моуриньо эса «Ўзил мутлақо такрорланмас, унинг ҳатто ёмонроқ, ўхшамаган нусхаси ҳам йўқ»лигини таъкидлаган. Тўғри, жисмоний тайёргарлиги маромида эмаслиги ва шу боис ҳимояда кўп ҳам фойдаси тегмаслиги учун уни тез-тез танқид ҳам қилишади.

    Бошқа томондан, Мюнхеннинг «Бавария» клуби президенти Ули Хёнесс ўз жамоасининг Ўзил ўйнаётган «Арсенал»га қарши ўйинларида айнан турк футболчиси «ожиз нуқта»га айланганини таъкидлайди. «Соф спорт нуқтаи назаридан қараганда, у миллий термадаги ўрнини аллақачон бўшатиб қўйса ҳам бўларди», — деганди Хёнесс.

    «Одамлар менинг немис эканимни тан олишни хоҳламаяпти»

    Ўзил ўзининг хайрлашув баёнотида асосий урғуни унинг шаънига ёғилаётган танқидлар ортида немис жамияти ва элитасидаги яширин ксенофобияси турганига қаратган: «Гриндел ва унинг иттифоқчилари назарида мен ғалаба қозонган вақтим немисман ва мағлубиятга учраганимда муҳожирман. Мен Германияда солиқ тўлайман, немис мактаблари учун хайр-эҳсон қиламан, Германия билан Жаҳон Чемпионатида ғолиб ҳам чиқдим, бироқ жамият мени ҳали ҳам қабул қилмаяпти. Мени «бегона» деб ҳисоблайдилар. Мен немис жамиятидаги интеграция шарафига мукофотлар олганман, 2015 йили «Немис футболи элчиси» этиб тайинланганман. Энди эса немис бўлмай қолдимми? Менинг немисликка мувофиқ эмаслигимни белгиловчи қандайдир мезонлар борми ўзи? Дўстларим Лукас Подолски ва Мирослав Клозени германиялик поляк деб аташмайди, унда нима учун мен германиялик туркман? Ёки гап фақат Туркиядами? Гап менинг мусулмонлигимдами? Кимсани германиялик турк деб аташ биланоқ сиз бошқа давлатларда ҳам қариндошлари бор инсонларни айиряпсиз. Мен Германияда туғилиб, шу ерда таълим олганман. Нега одамлар мени немис сифатида тан олишни истамайди?».

    Ўзил компания номини бевосита тилга олмаган бўлса-да, Эрдўғон билан суратлари эълон қилингач футболчи билан ҳомийлик шартномасини бекор қилган Mercedes-Benz’га ҳам заҳрини тўкиб сочган: «Улар ортиқ мен билан боғлиқ бўлишни истамади, ‘кризис-менежмент’ деб аталувчи нарса улардан шундай қарор қабул қилишни талаб этди. Ваҳоланки, қанчалик кулгили бўлмасин, Германия ҳукумати ўша компания маҳсулотларида харидорларга хавф туғдирувчи ноқонуний дастурий таъминот борлигини маълум қилганди».

    Футболчи Эрдўғон билан тушган фотосуратини «ўз аждодларига бўлган ҳурмат» дея изоҳлади. «Туркияда кимни (президент этиб) танлашларидан қатъи назар, мен барибир шу суратларга тушган бўлардим», — деди ярим ҳимоячи.

    Ўзил Германия миллий термаси фахрий сардори Лотар Маттеуснинг «бошқа бир жаҳон етакчиси» билан тушган сурати ҳеч қандай низо келтириб чиқармаганини ҳам эслатиб ўтиб, икки хил стандарт, икки хил ёндашувдан ҳам ранжиганини яширмаган. «Бошқа бир жаҳон етакчиси» — бу Владимир Путин; Маттеус у билан футбол бўйича Жаҳон Чемпионати вақтида учрашган эди. Умуман олганда, Маттеус ҳам танқиддан бебаҳра қолган эмас: хусусан, Bild газетасидаги мақола: «Маттеус қонга ботган қўл билан кўришмаслиги керак эди» деган сарлавҳа билан чиққанди.

    Немис журналистлари Ўзилнинг ёнини олди

    Аксарият немис ОАВлари, ҳатто аввалроқ уни «диктаторни қўллаб-қувватлаганлик»да айблаганлари ҳам, Ўзилнинг баёнотидан сўнг унинг ёнини олиб чиқди. Кўплаб мақолалар муаллифларининг қайд этишича, немис жамияти ҳам, хусусан Германия футбол иттифоқи раҳбариятида ҳам яширин ксенофобия ва тоқатсизлик даражаси юқори. Жумладан, Райнхард Гринделни футболчини ҳимоя қилиш ўрнига, уни танқид қилишни ўзи бошлаб бергани учун қоралашяпти.

    Süddeutsche Zeitung нашри футбол амалдорлари илгари сурган мантиқни эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилишга уринган. Газета Ўзилнинг Эрдўғон билан учрашув борасидаги нуқтаи назарини ишонарли эмас, деб ҳисоблаган. Газета ижодкорларининг фикрича, амалдаги Туркия президенти каби сиёсатчи билан ошкора қўл бериб кўришиш — айниқса, сайловолди кампанияси кетаётган бир вақтда — уни қўллаб-қувватлаш деб талқин қилиниши аниқ эди. Боз устига, агар Ўзил одамлар бу суратларни бошқача қабул қилишларини истаса, аллақачон буни тушунтириб бериши ҳам мумкин эди.

    Демократия душмани деган обрў орттириб улгурган «Германия учун муқобил йўл» партияси аъзолари Ўзилни «ўхшамаган иммиграция намунаси» деб атади ва Германия футбол иттифоқини «Ўзилнинг нуқтаи назарини янада қаттиқроқ танқид қила олмагани учунгина» қоралади. Бу эса футболчининг қарашларини қоралаш ортида ирқчилик ва ксенофобия турибди деб ҳисоблаётган Ўзилнинг ҳимоячилари ихтиёридаги даъволарни кўпайтиришга хизмат қилди, холос.

    Германия футбол иттифоқи ҳозирча кичик бир баёнот берди, холос; унда миллий термадаги фаолияти учун Ўзилга миннатдорлик ҳамда унга қаратилган танқидлар тагмаъносида футболчи ирқчиликни кўргани афсусланарли экани билдирилган. Шунга қарамай, футбол амалдорларининг қайд этишича, «агар Ўзил шунчаки зарур жавобларни берганида эди», ҳеч қандай муаммо бўлмасди.

    Бироқ Der Spiegel бу можаро охир-оқибат Германия футбол иттифоқи раҳбари Гринделнинг истеъфоси билан якунига етиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти. Германия канцлери Ангела Меркель ҳозирча Ўзилнинг миллий термадан кетиши ҳақидаги қарорини ҳурмат қилиши ҳақидаги баёнотча билан чекланди. ФИФА қоидаларига кўра, мамлакат раҳбарияти футбол федерацияси ишига аралашиши мумкин эмас, акс ҳолда санкциялар қўлланилиши, мамлакат ҳатто ФИФАдан четлатилиши мумкин.

    Кузда 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати мезбонлиги қайси мамлакатга насиб этиши маълум бўлади. Даъвогарлар ҳозир иккита — Германия ва Туркия.

    25.07.2018, 19:32   Изоҳ (0)   38085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диего Симеонедан навбатдаги юриш. «Атлетико М» Желсон Мартиншни ўз сафига қўшиб олди

    25.07.2018, 16:00

    Гвардиола «Манчестер Сити»нинг янги мавсумдаги асосий рақиби номини маълум қилди

    25.07.2018, 15:25

    ФИФА мухлислар талқинига кўра ЖЧ—2018 рамзий терма жамоасини эълон қилди, унда Месси йўқ

    25.07.2018, 14:56

    Осиё ўйинлари—2018. Футбол бўйича қуръа натижалари ўзгарди

    25.07.2018, 14:14

    «Эвертон» бразилиялик Ришарлисонни 50 млн фунт стерлингга сотиб олди

    25.07.2018, 10:15

    Расман: ЖЧ—2018 да жавлон урган швециялик Робин Ольсен «Рома» футболчисига айланди

    25.07.2018, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда баҳор мавсумида қанча дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилгани маълум бўлди 

    Ўзбекистон | 15 май, 21:20

    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга?

    Реклама | 15 май, 21:00

    Ўзбекистондаги ҳар бир ОТМ 1 августгача ўз брендини шакллантиради

    Ўзбекистон | 15 май, 21:10

    Психиатр нима учун баъзи инсонлар доим ўзи ҳақида гапиришини тушунтирди

    Лайфстайл | 15 май, 20:58

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шифохоналарда пулли хизматлар қимматлашгани айтилган хабарлар юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 15 май, 20:37

    Зеленский Истанбулдаги музокараларда Путин иштирок этмаса, ўзининг қатнашишидан маъно йўқлигини таъкидлади

    Дунё | 15 май, 20:25

    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

    Реклама | 15 май, 19:30

    Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 15 май, 20:15

    “Тоттенҳэм”нинг асосий футболчиси Европа Лигаси финалини ўтказиб юборади

    Спорт | 15 май, 20:12

    “Мақсадим – глобал молия тизимини ривожлантириш”: АҚШдаги ватандош Иброҳимжон Абдуллаев ҳикояси

    Ўзбекистон | 15 май, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.