Ўзбекистонда 15 июлдан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тизими — «Emehmon.uz» ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади UzDaily.
Эндиликда чел эл фуқароси мамлакатга келгандан сўнг э-меҳмон тизими орқали ишлаб, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун 30 дақиқа шахсий вақтини йўқотмайди. Сайёҳлар рўйхатдан ўтиш масаласини давлат органлари иштирокисиз ҳал этиши мумкин.
Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вебсайт, мобил илова ва мустақил сайёҳларни рўйхатга олиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.
Портал орқали рўйхатдан ўтиш учун emehmon.uz сайтини очиш, рўйхатдан ўтиш ойнасида ўз маълумотларини кўрсатиш, шундан сўнг «етиб келиш варақаси» шаклини тўлдириш ва энг охирида тўлов картаси маълумотларини кўрсатиб, туристик йиғим бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш керак бўлади.
Emehmon мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш учун иловани мобил қурилмага ўрнатиш ва мобил рақам ёрдамида авторизациядан ўтиш, меҳмоннинг етиб келиш варақасини тўлдириш ва туристик йиғим суммасини тўлаш лозим.
Изоҳ (0)