Қашқадарёлик фуқаро танишини қасддан машинасида уриб, ёрдам кўрсатиш ўрнига яна уриб-тепиб, ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
24 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи З.Э. таниши Б.Қ. билан телефон орқали ўзаро жанжаллашиб кетаётган вақтида унинг йўл четида турганини кўриб қолади.
Шунда З.Э. ўзининг Nexia автомашинаси билан Б.Қ. ни уриб, бу ҳам етмагандек, автомашинадан тушиб, унинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.
Натижада Б.Қ. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. З.Э. эса қўлга олинган.
Изоҳ (0)