Германиянинг Siemens компанияси Tashkent City ҳудудида амалга оширишга ҳозирлик кўраётган ташаббуслари тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Компания, жумладан, электромобиллар учун қувватлантириш станциялари, электр таъминоти, биноларни тўлиқ автоматлаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш, йўл ва пиёдалар ҳаракатини бошқариш, «ақлли» автотураргоҳлар бўйича ўз ечимларини тақдим этди.
Шунингдек, Siemens давлат-шериклик шартларида Ўзбекистонда биринчи шамол электр станциясини қуришни режалаштирмоқда. «Ўзбекэнерго» компания билан Навоий вилоятининг Зарафшон туманида шундай иншоот барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион доллардан иборат.
Изоҳ (0)