Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг CCTV-7 телеканали суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти, миллий таомларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида махсус кўрсатув тайёрлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Ижодий гуруҳ миллий таомларни тайёрлаш жараёнини суратга олиш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивада бўлди.

Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида тайёрланган, ўзбек миллий ошхонасига бағишланган ушбу ҳужжатли фильм яқинда телеканалда намойиш этилди.

Маълумотларга кўра, бу фильмни хитойликлар катта қизиқиш билан кутиб олган. Уни кўрганлар сони 150 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Айни вақтда ушбу ҳужжатли фильмни ўзбек тилига таржима қилиш ва маҳаллий телеканалларда намойиш этиш мўлжалланмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь