Актриса Асал Шодиева дизайнер дугонаси Дилнозанинг янги кийимлар тўплами фотосессиясида суратга тушди.
Дизайнернинг янги тўплами замонавий ва бежирим чопонлардан иборат. Узун сочлари майда қилиб ўрилган ҳамда миллий тақинчоқларни тақиб олган Асал суратларда ҳақиқий ўзбек аёли тимсолида гавдаланади. Ушбу суратлар Instagram фойдаланувчилари томонидан ижобий баҳоланди. Улар Асалга мазкур образ жуда ярашганини ёзиб қолдирган.
https://www.instagram.com/p/Bk-rZcTHMF_/?taken-by=asalshodieva
Изоҳ (0)