14 июль шанба куни, Agalarov Estate гольф клубида Crosus Group компанияси вице-президенти, қўшиқчи Эмин Агаларов ва модель Алена Гаврилованинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Жуфтлик тўй тафсилотларини тантанали равишда эълон қилишни истамаган. Тантанага фақат энг яқин дўстлар таклиф қилинган. Тўйда Григорий Лепс, Валерий Меладзе, Александр Серов, Зара, Тимати, Владимир Кузьмин иштирок этган. Жуфтликнинг тўй маросимини Александр Малахов олиб борган.
https://www.instagram.com/p/BlOQ2j0hdWl/?taken-by=trnlbeauty
Эслатиб ўтамиз, Эмин Агаларов Озарбайжон президентининг қизи Лайло Алиева билан 2006 йили турмуш қурган. 2015 йили жуфтлик ажрашган.
Изоҳ (0)