Америкалик рэпер ХХХTentacion’нинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинаётган тўрт кишига айблов эълон қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Қайд этилишича, 20 ёшдан 22 ёшгача бўлган тўрт нафар йигит қуролли ўғрилик ва ўқотар қуролдан фойдаланиб қотиллик содир этганликда айбланмоқда.
Улардан икки нафари яъни 22 ёшли Майкл Баотрат ва 22 ёшли Дедрик Уильямс ҳибсга олинган.
Қолган йигитларнинг ҳам шахси аниқланган. Улар 20 ёшли Трейвон Ньюсам ва 22 ёшли Роберт Элленлар. Ҳозирда уларнинг қаерда эканлиги аниқланмоқда.
Изоҳ (0)