Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2018/2019-ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган ОТМлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июлдан 20 августига қадар қабул қилинади. Рўйхатдан 51 та таълим муассасаси ўрин олган.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;
  • Олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;
  • 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
  • 086-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси (шахсан кўрсатилади).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)