Канаданинг Торонто шаҳрида рўй берган отишма қурбонлари сони икки кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, CBC телеканалига кўра, 12 киши жароҳат олган.
Отишма Торонто шаҳрида 22 июль, якшанба куни кечаси содир бўлган. Жароҳатланганлар орасида кичкина қиз ҳам бор. Жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида маълумот тақдим қилинмаган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мамлакат бош вазири Жастин Трюдо отишма қурбонлари ва жабрдийдаларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)