Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ядро физикаси институти залида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашув ўтказди. Тадбир «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилган, деб ёзади «Халқ сўзи».

Вақт-соати келди. Илмнинг натижалари ҳаётда амалга оширилмагани учун ривожланишимизнинг ҳамма соҳаларида сифат даражаси пасайиб кетди. Илм бўлмагани учун. Мен сизларга бир рост гапни айтаман: коллежни тугатган бола ариза ёзолмайди! Бу гапим ҳақиқат! На кирилл алифбосида, на лотинда.

Нима учун биз Мактабгача таълим вазирлигини туздик? Бир ярим мингдан кўпроқ мактабгача таълим муассасасини очмоқчимиз, бу тарихда бўлмаган, бир йилда битта ҳам очмаганмиз. Агар биз мактабгача таълимни ривожлантирмасак, қишлоқларда мактабга келаётган болаларнинг сифати, савияси ҳозирги талабга мутлақо жавоб бермайди. Мактабларда 10—11-синфларни очдик. Энди мактабгача таълим, мактаб ва олийгоҳ бўлади. 10 йил шу тизимни қилсак кўзи ёнган, эртанги кунга ишонган, билими бўлган, ҳеч кимдан қўрқмайдиган, жасур ва миллатимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган одамлар пайдо бўлиши мумкин.

Вилоятларга борганимизда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Иброҳим Юсупов, Ҳамид Олимжон, Зулфия каби ижодкорларга бағишланган катта-катта мактаблар очдик. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлардек ижодкорлар ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди. Ҳеч қачон пайдо бўлмайди. Уни давлат тарбиялаши, саралаши, унга пул сарфлаши керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди