Тошкент вилояти делегацияси ишчи ташриф билан Taтaристонга борди, деб ёзади Sputnik.
Меҳмонлар «Майский» иссиқхона комбинатига ва қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди, ҳимояланган тупроқни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишди, татаристонлик ҳамкасблари билан селексия ва уруғчилик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Делегацияга Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи Саъди Шерматов раҳбарлик қилди. У учрашув якунида кузги дон ва дуккакли ғалла экинлари ва картошканинг Taтaристон навларини Тошкент вилояти шароитларида синаб кўришга тайёрлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)