• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига очиқ саволлар. Мутасаддилар нега уларга жавоб беришдан ўзини олиб қочмоқда?

    Person Hunters МЧЖ директори Жаҳонгир Муҳаммаджонов меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозоридаги муаммолар, компания дуч келаётган муаммоларни «Дарё» билан бўлишди.

    Фото: «Mehnat.uz»

    Фото: «Mehnat.uz»

    Шундай қилиб, хорижга ишчиларни юборадиган компанияларга лицензия бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Жузъий тузатишлар ҳам киритилди, тадбиркорлар қарши чиққан асосий бандлар – хориждаги ишчиларни ҳимоя қилиш жамғармасига 50 000 доллар ўтказиш ва компания Устав жамғармасининг миқдори 100 000 доллар бўлиши ҳақидаги бандлар қолдирилди. Биз — Person Hunters компаниясининг ходимлари тез орада ҳисобот даврида лицензия олиши керак бўлган агентликлар сонини диққат билан кузатиб боряпмиз. Реестр ҳамма учун очиқ бўлади, деган умиддамиз. Ўзимиз эса ҳозирча чеккада туришни маъқул кўрдик, чунки янги қонун бўйича тадбиркор учун тушунарсиз бўлган ва ўзини оқламайдиган таваккаллар жуда кўп. Консалтинг бўйича фаолиятимизни давом эттирамиз. Вазирликдан лицензия ёки аккредитация олиш шунчаки «квест» эмас, балки ўтиб бўлмас босқичга айланган.

    Аккредитацияни қандай олганимиз ҳақида

    Ўтган йил июль ойида ВМнинг № 246-сонли қарори кучга кирган эди. Унинг мақсади меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозорини ривожланиришдан иборат. Узоқ кутилган ҳамда меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини ривожлантириш шароитларини яратиш учун жуда зарур бўлган қонун. Бироқ бу қонун лойиҳасининг ижроси нима бўляпти? 2017 йил сентябр ойида бизнинг «Profi Staff Samarkand» МЧЖ ташкилотимиз Person Hunters бренди остида ходимларни меҳнат муҳофазаси мутахассислари — меҳнат муҳофазаси соҳасидаги бозор иштирокчилари сифатида ўқитишга ариза берди. Биз шартнома туздик ва таълим ҳақини (бир киши учун энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида) тўлаб, 72 соатлик дастур бўйича ўқидик. Таълим якунларига кўра муайян мавзуларда рефератлар бажарилди ва ҳимоя қилинди (реферат ҳажми камида 25 босма варақ), тестдан ўтилди, тўрт кишидан иборат малака комиссиясига оғзаки имтиҳон топширилди (чиптада меҳнат муҳофазасига доир барча қонунчилик, норматив-техник ва санитария-гигиена талаблари бўйича бешта савол ўрин олган).

    Муайян муддат ўтганидан кейин бизга ВМнинг № 246-сонли қарорига 2-илова талабларига жавоб берадиган сертификатлар топширилди. Демак, юқорида кўрсатилган ВМнинг қарорида белгиланган барча талаблар бажарилди; зарур билимларга эга бўлинди, 4 нафар ходимимиз меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис сертификатини олди, норматив-маълумот ҳужжатлар базаси тақдим этилди.

    Сертификат — кераксиз қоғоз

    Фото: Person Hunters

    Фото: Person Hunters

    2017 йил декабрь ойида биз ташкилотимизни Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг Ягона реестрига киритиш учун ҳужжатлар тўпламини тақдим этдик. Қизиғи шу ерда бошланди: даставвал бизга лабораторияга аккредитация тақдим этмаганимизни билдиришди, аммо реестрга кириш учун берилган аризада меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказмаслигимиз ва шу боис бизда лаборатория йўқлиги ва бўлмаслиги аниқ кўрсатилганди. Эски «ўйинлар»: хатларимизга жавоб бермай қўйишди (телефонда эса жавоб почта орқали юборилганини айтишди, бироқ маълум бўлишича, жавобларни юборишмаган ҳам, улар ҳамон девонхонада ётибди). Кейин бизга реестрга кириш ва аккредитациядан ўтиш учун имтиҳон топширишимиз кераклигини билдиришди. «Қандай имтиҳон, ахир биз бу босқичдан ўтганмиз, қўлимизда ВМнинг қарори талабларига жавоб берувчи сертификатлар бор-ку»?, деган саволимизга қуйидаги жавобни олдик. Маълум бўлишича, қўлимиздаги сертификатлар такрор имтиҳондан ўтиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар экан, уларнинг ҳеч қандай кучи йўқмиш, умуман олганда эса, улар оддий «қоғоз» дейишди. Яъни ҳукумат қарори билан тасдиқланган сертификат ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган оддий «қоғоз»ми?

    Бизнинг фойдамизга қарор чиқарган суд ҳам ёрдам бермади

    2018 йил май ойида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига даъво аризасини бердик. Адлия вазирлиги билан маслаҳатлашувлардан кейин суд биз ҳақ эканимиз, Бандлик вазирлиги биздан ВМнинг қарорида белгиланмаган жараёнларни бажаришни ноқонуний талаб қилаётгани ҳақида қарор чиқарди. Аммо суд қарори ҳам вазирлик учун «бекорчи гап» бўлиб чиқди.

    Натижасиз учрашувлар

    Шундан сўнг биз вазирликнинг масъул ходимлари билан икки марта учрашдик, аммо гапимиз қовушмади. «Такрор имтиҳон топшириш нега керак, бу қайси ҳужжат билан белгиланган?» деган саволларни бердик. Даставвал бизга корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис сифатида ишлаш ҳуқуқини берадиган 36 соатлик дастур бўйича ўқиганлик тўғрисидаги сертификат адашиб берилганини айишди. Бироқ корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис лавозимини тасдиқлаш учун малакавий талаблар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги коллегиясининг 2016 йил 28 январдаги 1-сонли қарори билан қабул қилинган ва жорий этилган. Бизга бир ҳафта, кўпи билан 10 кун ичида сертификатларимиз бошқасига, яъни кейинги жараёнлар (реестрга киритиш ва ҳоказо) билан олган таълимимизга тўғри келадиганларига алмаштириб берилишини айтишди. Учрашув июнь ойининг бошида ўтказилганди. Кейинги учрашувимизда эса биз билан гаплашган ўша ходим ишдан бўшагани маълум бўлди. У бизга айтган гаплар ҳақида эса ҳеч кимнинг хабари йўқ ва шу боис ҳеч ким жавоб бермас эмиш.

    21 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги учрашувни вазирнинг биринчи ўринбосари олиб борди. Кўрсатилган ноқулайликлар учун биздан узр сўрашди ва маънавий зарар компенсацияси сифатида навбатсиз ва (диққат қилинг!) энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги давлат божини тўламасдан имтиҳон топширишни таклиф қилишди. ВМнинг № 246-сонли қарори, 28-банд: Ягона реестрга киритишга аризаларни кўриб чиққанлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди. Бу тўлов қаерда ва ким томонидан белгиланган?

    Хулоса

    Биз сертификат олган кундан бошлаб ўтган 8 ой ичида меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни олиб боришга шартномалар тузилмагани сабабли жиддий молиявий зарар кўрдик. Энг муҳими, улар саноатимиз ва иқтисодиётимиз ривожига ўз маблағларини йўналтириш истагида бўлган хорижий инвесторлар эди. Уларга бу ҳолатни қандай тушунтирайлик?

    Ўқишни ўтадикми — ҲА, имтиҳонларни топширдикми — ҲА, сертификатлар борми — ҲА, унда нега ишлаш мумкинмас? Тажрибаси бор одамлар ишлашни хоҳлайди, МЕҲНАТ МУҲОФАЗAСИ—  мураккаб соҳа, унда одамларга пул осмондан тушмайди, уни ўзининг билими ва амалий тажрибаси билан ишлаб топади. Буларнинг ортида эса ўз меҳнати билан мамлакат учун моддий неъматлар яратаётган инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғи турибди.

    23.07.2018, 14:16   Изоҳ (0)   14337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Президент ҳузуридаги болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича вакил иш бошлайди

    23.07.2018, 14:02

    Шавкат Мирзиёев: «Коллежни битирган бола ариза ёза олмайди» (видео)

    23.07.2018, 13:50

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрмоқда

    23.07.2018, 13:25

    Гидротехника иншоотлари ҳудуди чегарасида объектлар қуриш тақиқланди

    23.07.2018, 12:48

    Facebook’да Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг расмий саҳифаси иш бошлади

    23.07.2018, 12:12

    Шавкат Мирзиёев Миср президентини Инқилоб куни билан табриклади

    23.07.2018, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ташқи ишлар вазири БМТ бош штабини Сочига кўчиришни таклиф қилди

    Дунё | 9 июн, 20:10

    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

    Реклама | 9 июн, 19:30

    Намангандаги халқаро гуллар фестивалида рекорд даражада гул савдога чиқди. Нархлар қандай? 

    Ўзбекистон | 9 июн, 20:01

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    Лайфстайл | 9 июн, 19:45

    Машҳур фильмлардаги кўпчилик пайқамаган, аммо катта маънога эга бўлган деталлар

    Лайфстайл | 9 июн, 19:25

    Темур Кападзе: “Қатарга қарши баҳс олдидан йўқотишлар бор”

    Спорт | 9 июн, 19:22

    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

    Реклама | 9 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.