Самарқанд шаҳрида яшовчи З. Ҳ. исмли аёл ва Ш.С. 18 июль куни Рудакий кўчаси олдида босқинчиликка қўл урди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар таниши, Булунғур туманида яшовчи Г.К. исмли аёлни лезвия билан қўрқитиб, 450 минг сўм пули ва Samsung мобил телефонини олиб, Spark автомашинасида воқеа жойидан яширинди.
Мазкур ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида З.Ҳ. ва Ш.С.лар ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)