Ўзбекистон инфляцияни жиловлаш ва ички бозорда нархларни барқарорлаштириш учун хориждан салкам 30 минг тонна гуруч сотиб олади. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.
Гуруч импорти жорий йил сентябрига қадар амалга оширилади.
Вазирликка кўра, 2018 йил январидан июнга қадар гуруч нархлари 36,5 фоизга ошган. Бунга асосан қурғоқчилик ва сув танқислиги сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Май ойида Ўзбекистон сув танқислиги туфайли шоли майдонларини 162 мингдан 90 минг гектаргача қисқартиришни режалаштиргани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)