Андижон туманидаги хонадонлардан бирининг олдида 19 июль куни Мажбурий ижро бюроси ходимига пичоқ билан тан жароҳати етказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси 21 июль куни хабар берди.
«19 июль куни Андижон туманида яшовчи Ё.О. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида «Саноат» маҳалласида яшовчи, МИБнинг Андижон туман бўлими инспектори Б.Ҳ.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Б.Ҳ. касалхонага ётқизилиб, Ё.О. қўлга олинган», — дейилади ИИВ ахборотида.
UzNews ахборотига кўра, жанжал Ё.О.нинг хонадони электр энергиясидан қарздорлиги сабаб, уй МИБ инспектори кўрсатмасига мувофиқ, электр тармоғидан уздирилаётган вақтда содир бўлган: Ё.О. «Нега уйимдаги электр симини узасан?», деб охир-оқибат Б.Ҳ.нинг қорнига бир марта пичоқ урган.
Қўшимча қилишларича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)