Марказий Осиё давлат раҳбарларининг минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган навбатдаги маслаҳатлашув учрашуви 2019 йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда минтақа ташқи ишлар вазирларининг 22 июль куни Қирғизистонда имзоланган қўшма баёнотида маълум қилинган.
Жорий йил 20—22 июль кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Марказий Осиё ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Учрашувда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, хавфсизликни таъминлаш, чегара, транспорт ва транзит алоқалари, сув-энергетика манбаларидан фойдаланиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)