Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парижда Ўзбекистоннинг Франциядаги илк савдо уйи очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Фото: «Дунё» АА

Фото: «Дунё» АА

Тадбирда Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Ж. Хўжаев, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбаев, «Ўзтрейд» АЖ бошқаруви раиси Д. Қодиров ва Франция минтақалари савдо-саноат палатаси вице-президенти П. Кашли иштирок эди.

UzFranceTrade савдо уйининг асосий вазифаси Франция ва Европанинг бошқа давлатларида Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини илгари суришдан иборат. Шу мақсадда ўзбек маҳсулотларининг кенг ассортименти тақдим этиладиган намойишлар залига эга доимий ишловчи шоу-рум фаолият олиб бориши кўзда тутилган.

Маросим якунида Евроиттифоққа 1 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, шунингдек, Франция бозорига 100 тоннадан иборат қуруқ меваларнинг илк туркумини етказиш бўйича келишувлар имзоланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди