Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ўтган йили Украинадан ўқотар қуроллар туркумини харид қилди. Бу ҳақда Украина қурол-аслаҳаси экспорти назорати бўйича давлат хизматининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботида билдирилган, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»

«2017 йили Украина АҚШ, Ўзбекистон, Иордания, Муғулистон ва Туркияга 17 мингдан ортиқ ўқотар қурол, шунингдек, 800 дан ошиқ енгил қурол-аслаҳа етказиб берди», — дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонга ўтган йили  2000 та автомат ва тўппонча-пулемёт етказиб берилган.

Маълумот учун, ўтган йили АҚШ Украина қурол-аслаҳасининг асосий харидорига айланди: Киев Вашингтонга 15040 автомат ва тўппонча-пулемёт, 790 та винтовка ва гранатомёт сотди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда