Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 20 июль, жума куни «Оилавий тадбирлардаги меъёр: муаммо ва ечим» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда тўй-хашамларни ихчамлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида иштирок этган депутатларнинг фикрича, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тўй-маърака харажатларини қисқартириш борасида қабул қилинаётган қарорлар кутилган натижани бермаяпти.
Тадбирда айтилишича, халқ билан жойларда бўлаётган учрашув ва мулоқотларда, шунингдек, парламентга йўлланган кўплаб мурожаатларда тўй-маъракаларни тартибга келтириш масаласи такрор кўтарилмоқда.
Тадбир Парламент қуйи палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси, Ёшлар масалалари бўйича комиссия, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ташкил этилди. Тадбирда депутатлар, вазирлик ва идоралар ходимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Изоҳ (0)