Президентнинг 2017 йил 27 мартдаги «2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида жойларда кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бироқ, Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказида жойлашган «Учқудуқ деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти туман мутасаддиларининг эътиборидан четда қолган.
Ваҳоланки, бозор туман ҳокимлиги ёнида жойлашган. Сотувчи ва харидорлар учун шароит қониқарсиз аҳволда.
Санитария ҳолати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бозор атрофи аллақачон чиқиндихонага айланиб улгурган.
Бозор маъмурияти ва тегишли ташкилотларнинг ўз ишига бундай совуққон муносабати харидорларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)