Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Бельгия қироли Филиппни миллий байрам — Қирол қасамёди куни муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур байрам 1890 йилдан бери расман нишонлаб келинади. Унга Леополд I мамлакат Нидерландиядан мустақил бўлганидан сўнг 1831 йил 21 июлида Бельгиянинг илк қироли сифатида эътироф этилгани асос қилиб олинган.
Изоҳ (0)