Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хэ давлат бюджетини ўзлаштиргани ва парламент фаолиятига аралашгани учун қўшимча 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Пак Кин Хэ 3 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлаши лозим. Прокуратура Жанубий Корея собиқ президентига 30 йил қамоқ жазоси берилишини сўраган.
Дастлаб суд собиқ президентга 24 йиллик қамоқ жазосини тайинлаган. У коррупция, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, давлат маълумотларини ошкор қилиш каби 18 та модда бўйича айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)