Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келинаётган муаммолар ва турли тўсиқларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Жума – тадбиркорлар куни» деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, эндиликда тадбиркорлик субъектлари ҳар хил сабаблар билан ечилмай келаётган муаммо ва масалалар юзасидан савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиши мумкин. Тадбиркорларга сутканинг исталган пайтида ўзларини қийнаётган муаммоли масалалар бўйича мурожаат қилишлари учун шароит яратилган.
Ҳал этилмаган ҳар қандай муаммоли масалалар бўйича вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов жума кунлари учрашув ўтказади.
Изоҳ (0)