АҚШ расмийлари уран импорти бўйича текширув ўтказиши ва унинг натижаларидан келиб чиқиб тегишли божларни жорий этиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Президент маъмурияти мамлакат, хусусан, Energy Fuels ва Ur-Energy каби миллий ишлаб чиқарувчилар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ниятида. Улар ўзлари учун ички уран бозорининг 25 фоизи ажратиб берилишини истамоқда.
Канада ва Қозоғистон АҚШга уран етказиб берувчи асосий давлатлар ҳисобланади ва уларнинг ҳиссасига умумий ҳажмнинг чорак қисми тўғри келади. Кейинги ўринларда эса Австралия, Россия ва Ўзбекистон қайд этилган.
Изоҳ (0)