• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик 3 нафар ўқувчи Руминиядаги халқаро математика олимпиадасидан четлаштирилди

    Жорий йилнинг 3-14 июль кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида (International Mathematical Olympiad, IMO) Ўзбекистон жамоасидан 3 нафар ўқувчи қаллобликда гумонланиб, олимпиададан четлаштирилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

    Фото: IMO

    Фото: IMO

    Ҳозиргача бундай вазият фақат икки марта, 1991 ва 2010 йилларда Шимолий Корея жамоаси билан содир бўлган.

    IMO 1959 йилдан буён (1980 йилдан ташқари) ҳар йили ўтказилиб келинади ва ўқувчилар ўртасидаги барча математика олимпиадалари ичида энг обрўлиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йилдан 2008 йилгача (2003 йилдан ташқари) Марказий Осиё давлатлари ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб келган. 2011 йилдан бошлаб эса 4–5-ўринларга тушиб кетган. Охирги уч йил ичидаги умумжамоа ҳисобида 110 давлат орасида ўртача 77, 74, 86-ўринларни эгаллаб келинмоқда.

    Фото: IMO

    Фото: IMO

    Бу йил расмий натижалар чиқишидан аввалроқ таблодаги умумий натижалар расмга олиниб, интернетда тарқалди. Унга кўра, Ўзбекистонда камида 2 та кумуш медали бўлиши керак эди.

    Фото: IMO

    Фото: IMO

    Сал ўтмай, расмий натижалар IMO сайтига жойлаштирилди. Унда эса бутунлай бошқа вазият — фақат 2 та фахрий ёрлиқ билан чегараланилган ва 6 ўқувчидан 3 нафари умуман кўрсатилмаганини кўриш мумкин.

    Фото: IMO

    Фото: IMO

    IMO президенти Жофф Смит ўз баёнотида бу йилги олимпиадада Ўзбекистон жамоаси билан айнан нима бўлгани ҳақида тўхталиб, хусусан, шундай деди:

    —IMO 2018 да масала капитани қийин масалани битта давлатдан (Ўзбекистон) бўлган учта қатнашчи бир-бирига жудаям ўхшаш йўл билан ечганлиги ва бунда эҳтимолий қонун бузилиши бўлганлиги ҳақида хабар берди. Ахлоқ (этика) қўмитаси вакиллари ва IMO кенгашидан сайланган аъзолар томонидан текширувлар ўтказилиб ҳамда шу давлат терма жамоаси етакчиси билан муҳокамалар олиб борилиб, IMO ҳакамлар ҳайъатига тавсия берилди.

    Ҳайъат муаммодан келиб чиқиб, ўқувчилар ечимларини ва алоқадор ҳисоб-китобларини ўрганиб чиқди. Жамоа етакчиси ечимдаги ўхшашликларни (чизмалар, методлар, тригонометрия ва масаланинг ечилиш тартиби) ўқувчилар битта мактабда ўқиганлиги ва битта ўқитувчидан дарс олганлиги билан изоҳлади.

    Ҳайъат бунга ишонмади ва кўпчилик овоз билан уччала ечим ҳам ноқонуний манбага таянади деб топди. Жамоанинг бошқа қатнашчилари ва етакчилари томонидан қонун бузилишига алоқадорлик бўйича ҳеч қандай далил бўлмагани учун уларга нисбатан чора кўрилмади. IMO 2018 дан ушбу қатнашчиларни четлаштиришга қарор қилинди ва улар олимпиадада умуман қатнашмаган деб топилганлигига асосланган ҳолда охирги натижалар таҳлил қилинди ва медаллар тақсимланди.

    Ҳозирча Ўзбекистон жамоаси етакчиси Шуҳрат Исмоилов ёки бошқа қатнашчилар томонидан ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмади.

    19.07.2018, 15:10   Изоҳ (0)   48450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 6 ойда фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари 1213 тани ташкил қилган

    19.07.2018, 14:49

    Самарқандда 2018 йилнинг 6 ойи давомида 194 киши ўз жонига қасд қилди

    19.07.2018, 14:10

    Шохруҳ Мамажанов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди

    19.07.2018, 14:00

    Самарқандда 115 минг нафар уюшмаган ёшларнинг 8422 нафари иш билан таъминланган

    19.07.2018, 12:45

    Самарқанд вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтмоқда

    19.07.2018, 12:08

    Тошкент шаҳрининг яна 4 та жойида радарлар ўрнатилди

    19.07.2018, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.