Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгаши раҳбарлари туман, шаҳар прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Сессияда Самарқанд вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраев «Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасидаги 2018 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти» тингланмоқда.
Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва қулайликларини ошириш, ахборот-технологияларни жорий қилиш мақсадида 11 та шаҳар оилавий поликлиникаларида, барча туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларда электрон поликлиникалар жорий қилинган.
43 та қишлоқ оилавий поликлиникалардан 11 таси Самарқанд шаҳридаги 11 та оилавий поликлиникаларнинг 2 таси манзилли дастур асосида ҳомийлар маблағи ҳисобидан таъмирдан чиқарилган.
Тез тиббий ёрдам хизматида дори воситалари харид қилиш мақсадида 2017 йилда 912 миллион 962 минг сўм ажратилган, ўртача ҳар бир чақириққа 1585.3 сўмдан тўғри келган.
2018 йилда бу кўрсатгич 3 баробарга оширилган ва ҳар бир чақириқ 5000 сўмдан режалаштирилиб, жами 2 миллиард 826 миллион сўм маблағ сарфланган.
Сессия давом этмоқда...
Изоҳ (0)