Россия Давлат думаси депутати Владимир Жириновский Европа Иттифоқини Россияда коммунизм қурилгани учун судга беришни ва бир триллион евро ундиришни таклиф қилди, деб ёзмоқда TJournal.
Депутатнинг сўзларига кўра, Россия ҳудуди коммунизм қуриш бўйича тажриба ўтказиш учун фойдалангани сабабли Европа Иттифоқи рус халқига товон тўлаши керак. Унинг фикрича, коммунизм Россияда бахтсиз қурбонларни, барқарорликнинг бузилишини ва маънавий пасайишни келтириб чиқарган.
Изоҳ (0)