Чикагода 15 июль куни 43 нафар фарзанднинг отаси бўлган 63 ёшли эркакнинг уриб ўлдирилган жасади ўз уйидан топилди, деб хабар беради Forum Daily.
Жон Хернрингнинг жасади унинг Жанубий Остин туманида жойлашган квартирасидан топилган.
Марҳумнинг яқинларининг таъкидлашича, унинг 43 нафар фарзанди бор.
Жоннинг анчадан буён шу ерда яшарди, уни қўшнилар яхши танир эди.
«У жуда яхши инсон эди. Мен буни тушунмайман. Бу қотиллик шунчалик маънисизки, эндиликда қотиллар кекса инсонларни ўлдирмоқда», — дейди марҳумнинг келини Гвен Брижфорт.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)