Америкалик сенатор Линдси Грэм Россия президенти Владимир Путин томонидан АҚШ президенти Дональд Трампга совға қилинган футбол тўпида эшитиш қурилмаси бор-йўқлигини текшириб кўришни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Унинг ўрнида бўлсам, футбол тўпида эшитиш қурилмаси бор-йўқлигини текшириб кўрган бўлардим ва ҳеч қанақасига унинг Оқ уйга киришига йўл қўймаган бўлардим», — деб ёзган Грэм Twitter’даги ўз профилида.
Хельсинкида бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича қўшма матбуот анжуманида Путин Трампга футбол бўйича Жаҳон Чемпионати тўпини совға қилган. АҚШ президенти уни ўз ўғли Берронга етказишга ваъда берган.
Изоҳ (0)