• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги мактабларда технология, муҳандислик, математика, санъат ва чет тиллари йўналишлари кучайтирилади

    Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида таълим тизими раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда инсон ресурсларини ривожлантириш пойдевори бўлган, ёшларда билим, дунёқараш ва маънавият асосларини шакллантирувчи умумий ўрта таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда янги тайинланган Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ушбу катта тизимда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни қандай ҳал этиши юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташлаши зарурлиги таъкидланиб, муаммолар кўлами ҳамда таълим тизимининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, таклиф этилаётган чораларни 3-4 йилда қуйидаги йўналишларда амалга ошириш топшириғи берилди:

    Ўқитувчилик касбининг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни иш фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга, яъни ободонлаштириш, мажлисларда қатнашиш, обунага жалб қилиш, уйма-уй юриш ва бошқа тадбирларга умуман жалб қилмаслик, турли назорат органлари ва ҳокимликка тегишли ташкилотлар томонидан ўқитувчилар фаолиятини текшириш ва ўрганишларни қатъий чеклаш.

    Шунингдек, ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизматни шакллантириш, оммавий ахборот воситалари орқали ўқутувчининг обрўсини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиб, кенг тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

    Умумтаълим мактаблари директорлари ва ўринбосарларига бўлган талабни қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий бошқарувчи (менежерлик) қобилиятига эга бўлган мактаб директорларини тайинлаш, маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари маъсулиятини кескин ошириш, зарур бўлса директорларни сертификация қилиш тизимини жорий этиш, мактабларда ички жамоавий назорат тизимини йўлга қўйиш, намунавий мактабларни кўпайтириш учун мактаблар рейтингини ишлаб чиқишга доир вазифалар белгиланди.

    Халқ таълими тизимида молиялаштириш масалалари мутлақо қониқарсиз аҳволда эканлиги таъкидланиб, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга 2019 йил учун давлат бюджетини шакллантиришда халқ таълими соҳасига молиялаштиришни ошириш масаласига жиддий эътибор қаратиш, тизимга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун Халқ таълими вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этиш бўйича кўплаб вазифалар қўйилди.

    Мактабларни қуриш, реконструкция қилиш бўйича бир неча бор давлат дастурлари қабул қилиниб, амалга оширилган бўлишига қарамай, уларнинг 60 фоизи таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, бунинг асосий сабаби қурилиш-таъмирлаш ишларига нопок пудратчилар жалб этиб келинаётганлиги танқид қилиниб, Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовга халқ таълими тизимида махсус инжиниринг компаниясини ташкил этиш, молиявий назоратни кучайтириш учун халқ таълими тизимида аввалгидек назорат-тафтиш тизимини эмас, балки хориж тажрибасидан келиб чиқиб, молиявий бошқариш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш мақсадида давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларини ўқувчининг ҳар бир синфда қайси кўникмаларга эга бўлишидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, мактабгача таълим ва олий тизимлари билан узвийликни таъминлашга эътибор бериш, дарсликларни энг замонавий методикалар асосида яратиш ва чоп этиш, мактабларда технология, муҳандислик фанлари, математика, санъат, чет тиллари йўналишларини кучайтириш, бу борадаги лабораторияларни қайта жиҳозлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.

    Давлат раҳбари бундан буён ўқувчиларга нафақат фанлардан чуқур ва кенг билим бериш, балки уларда кўпроқ мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериш бўйича алоҳида топшириқлар берди.

    Таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, айниқса, ўқув жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш учун ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаблар маълумотлар базаларини яратиш, уларни бошқа марказлашган базаларга улаш зарурлигига тўхталиб, ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилиш, мактабдан мактабга кўчириш ва бошқа хизматларни электрон шаклга ўтказиш ишлари йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди.

    Ўқитувчилар ўз иш кунининг ўртача 4 соатини ҳужжатлар тўлдириш, қоғозбозлик билан шуғулланишга сарфлаётганлиги кескин танқид қилинди. Дунёнинг ривожланган давлатларида, жумладан, Россияда давомат журнали, кундалик, табел ва бошқа таълим сифатига оид маълумотлар аллақачон электрон шаклга ўтказилганлиги мисол сифатида келтирилди.

    Бундан ташқари, ўқувчиларни идентификациялаш ва уларни соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ-тартибот ва бошқа тизимлар билан боғлаш, «Хавфсиз мактаб» дастурларини жорий этиш вазифалари берилди. Ҳозирги кунда атиги 7 фоиз мактаблар оптик толали алоқа орқали Интернетга улангани, мактабларнинг атиги 37 фоизида замонавий компьютер техникалари мавжудлиги билдирилиб, мактабларни юқори тезликдаги Интернетга улаш бўйича топшириқлар белгиланди.

    Халқ таълими тизимини бошқариш бўйича барча даражадаги ташкилий тузилмани ҳам қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    18.07.2018, 11:30   Изоҳ (0)   20164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    GM Uzbekistan маҳаллийлаштириладиган бутловчи қисмлар синов лабораториясини ишга туширди

    18.07.2018, 11:15

    Алина Кабаева холдингига «Первий канал» акцияларини сотиб олишга рухсат беришди

    18.07.2018, 10:55

    Икки кун ичида салкам 200 нафар чет эллик Ўзбекистонга электрон виза учун ариза берди

    18.07.2018, 10:40

    Ўзбекистон мактабларида ўқитувчиларнинг 30 фоизини эркаклар ташкил этади. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 10 фоизга тенг

    18.07.2018, 10:10

    Ўзбекистонда табиий монополиялар сони 7 тага камайди

    18.07.2018, 09:45

    Самарқандда божхона постидан яширин олиб ўтилаётган дрон тўхтатиб қолинди

    18.07.2018, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50

    “Чақалоқ онасиз қолди”: Тошкент вилоятида эр аёлини ўлгунича калтаклаб, вафотига сабабчи бўлди

    Ўзбекистон | 4 июл, 21:40

    Непалда дронлар Эверестдаги чиқиндиларни тозалашни бошлади (видео)

    Дунё | 4 июл, 21:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.