Федерал антимонопол хизмати «Националная медиа группа» ёпиқ акциядорлик жамиятига «Биринчи канал» (Первий канал) акцияларини сотиб олиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди, деб хабар беради Tengrinews.
Ҳозирда «Биринчи канал» (Первий канал) акцияларининг 38,9 фоизи Россия давлат мулкини бошқариш бўйича агентликка, 9,1 фоизи «ИТАР-ТАСС» га, 3 фоизи «Останкино телевизон техник макази»га тегишли. Шунингдек олигарх Роман Абрамович канал акцияларининг 24 фоизига эгалик қилади. Бироқ у май ойида Исроил фуқаролигини олди. Қонун бўйича икки давлат фуқаролигига эга шахслар Россия ОАВларининг 20 фоизига эгалик қилиши мумкин.
«Националная медиа группа» «РЕН-ТВ», «Бешинчи канал», «Известия» газетаси, Discovery Channel ҳамда Eurosport каналларининг рус тилидаги версияларининг активларига эгалик қилади. Ушбу холдингнинг директорлар кенгаши раиси собиқ гимнастикачи Алина Кабаева ҳисобланади. У ушбу лавозимни 2014 йилда эгаллаган.
Изоҳ (0)