Ўзбекистон кимё ва нефть-газ саноатларини ривожлантириш учун McKinsey ва BCG’ни жалб қилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 17 июль, сешанба куни чоп этилган қарорида сўз юритилади, деб ёзади Spot.
Узоқ муддатли ривожлантириш концепциясини сифатли ишлаб чиқиш ва истиқболсиз лойиҳаларга йўл қўймасликни таъминлаш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ислоҳ қилиш дастурларида кўмаклашиш ва амалга ошириш учун етакчи халқаро экспертларни жалб қилади:
- Электроэнергетика ва энергиянинг қайта тикланувчи манбалари: Европа тикланиш ва тараққиёт банки.
- Инвестициялар ва электроэнергетика: Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки.
- Авиатранспорт ва унга инвестициялар: Жаҳон банки
- Табиий газ ва унга инвестициялар: Халқаро молия корпорацияси.
- Кимё саноати ва унга инвестициялар: McKinsey & Company
- Нефть-газ саноати ва унга инвестициялар: Boston Consulting Group.
Изоҳ (0)