Ўзбекистонлик депутат Алишер Қодиров Россияга учувчиликка ўқиш учун келган ва бир йилдан бери Москвадаги «Матросская тишина» қамоқхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровни ҳимоя қилиб, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга мурожаат йўллади.
«Ҳурматли Рамзан Аҳматович! Сизга Олий яратувчининг сифатларидан бири бўлган фамилия соҳиби сифатида мурожаат қилмоқдаман. Наҳотки Россия каби буюк давлатда полиция сержанти илм излаб келган йигит билан шундай ноҳақ йўл тутиши мумкин?» — деб ёзади депутат Қодировга мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир йилдан бери ҳибсда сақланаётган Маъруфжон Шакаров очлик эълон қилганлигига бир ойдан ошганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)