Венесуэланинг собиқ президенти Уго Чавес 2013 йилнинг мартида эмас, бир неча ой аввал вафот этган. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ бош прокурори Луис Ортега Диаснинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен 2012 йилнинг 28 декабрида хорижда эдим. Менга ҳозирги вақтда Венесуэла конституцион ассамблеяси раҳбари Дъосдадо қўнғироқ қилиб, ‘Чавес ўлди, ортга қайт’, деди», — дейди Диас.
Сиёсатчининг вафот этгани ҳақида 2013 йилнинг 5 март куни расмий равишда маълум қилинди.
Ортега Диас ўз лавозимидан озод этилган ва мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Чавес 1999 йилда Венесуэла президенти лавозимини эгаллаган. 2011 йилда президентда ўсимта аниқланган. Чавес бир нечта операцияни бошдан кечирган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишининг иложи бўлмаган.
Изоҳ (0)