Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли «Ўзавтомотобелги» ДУК билан келишилади.
Эндиликда вазирлик транспорт воситалари рақами оқ фондаги тўртта сондан иборат бўлади. Масалан, «01 0047 МВ» автомобиль рақамидаги «01» — Тошкент шаҳрига тегишлилик, «0047» — тартиб рақами, «МВ» — Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг хизмат автомобили эканлигини билдиради.
2018—2019 йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта сон кетма-кетлигидан иборат қора фондаги рақамлар ўрнатилади.
Изоҳ (0)