ЖАРда йўловчи самолёти қулади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, 19 киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Фавқулодда вазиятлар ҳақида маълумотлар чоп этувчи ER24 сайтига кўра, жароҳат олганлардан бир нафари оғир аҳволда.
The South African нашрида айтилишича, самолёт ҳалокати қўниш пайтида содир бўлган, шу туфайли қурбонлар йўқ. Гувоҳлар самолёт думидан тутун кўтарилганини кўрган. Бу двигателдаги муаммоларни кўрсатиши мумкин.
Изоҳ (0)