7 июль куни Сирдарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Собит Турсунов Самарқанд вилоятига хизмат сафарига кетаётган эди.
У Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакили ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси эди.
Қайд этилишича, Собит Турсунов 1973 йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида таваллуд топган.
У 1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Изоҳ (0)