Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси жорий йилнинг 11—16 июнь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Самғау» VI халқаро театрлар фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фестивалда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Сербия, Қирғизистон театрлари жамоалари 12 энг сара саҳна асари билан қатнашади. Танлов ҳайъатига тақдим этилган 30 га яқин ижодий иш орасидан сараланган бу асарлар қаторида Самарқанд театрининг «Кўчки» спектакли ҳам ўрин олган. Театр ижодкорларининг мазкур асари жорий йилнинг апрель ойида Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтказилган «Минг нафас — бир овоз» туркий тилларда саҳналаштирилган спектаклларнинг XI халқаро фестивалида эътироф этилган эди.
Остонадаги театрлар анжумани доирасида спектакллар муҳокамаси, йирик театр жамоалари билан учрашув ва маданий дастурлар, маҳорат машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)